Молдова НАТОга аъзо бўлиш режаси йўқлигини билдирди

Молдова НАТОга аъзо бўлиш режаси йўқлигини билдирди
Фото: Reuters
Молдова НАТОга аъзо бўлишни режалаштирмаган. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Наталья Гаврилица Euronews телеканалига берган интервьюсида айтди.

Конституциямизда мамлакатимиз нейтраллик тамойилида бўлиши ёзилган. Биз ЕИ таркибига кирмоқчимиз, аммо НАТОга аъзо бўлишга интилмаймиз”, деди у.

Унинг сўзларига кўра, Молдова Европа иттифоқига кириш стандартларига мос бўлиш учун барча зарур талабларни бажаришга тайёр.

3 март куни Молдова президенти Майя Санду мамлакатнинг Евроиттифоққа кириш учун аризасини имзолаганди. Унинг сўзларига кўра, Молдова ЕИга кириш йўлида етарлича натижага эришганидан сўнг мамлакатнинг МДҲдан чиқиб кетиши масаласи кўриб чиқилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.