Хитойда бортида 133 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради

Хитойда бортида 133 киши бўлган самолёт ҳалокатга учради
Фото взято с сайта regnum.ru
Хитой шарқидан жанубига йўл олган Boeing 737 самолёти ҳалокатга учради. Бу ҳақда People портали хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида расмий маълумот йўқ. Фавқулодда ҳолат ҳақида маълумотлар аниқланмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, самолёт бортида 133 киши бўлган. Самолёт ўрмонга қулаган, ҳодиса жойида ёнғин бошланган.

Flightradar маълумотларига кўра, самолёт Кунминдан Гуанчжоуга учаётган бўлган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.