Анатолий Чубайс Россияни тарк этди

Анатолий Чубайс
Чубайс Путиннинг махсус вакили лавозимидан кетди ва Россияни тарк этди. Шу тарзда у Украинада «ҳарбий операция» бошланганидан бери истеъфога чиққан энг юқори мартабали амалдорга айланди, деб хабар берди Bloomberg.
Анатолий Чубайс Россия президентининг барқарор ривожланиш бўйича махсус вакили лавозимида ишлаётганди.
Bloomberg манбаларига кўра, Чубайс Россиянинг Украинадаги «ҳарбий операцияси»га нисбатан ўз норозилигини билдирган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков «Bloomberg»нинг сўровига изоҳ бермаган.
Forbes нашри Чубайс билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлган, лекин у ҳақиқатан ҳам Россияни тарк этдими деган саволга жавоб бермаган ва гўшакни қўйиб қўйган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Чубайс Путиннинг махсус вакили лавозимидан кетди ва Россияни тарк этди. Шу тарзда у Украинада «ҳарбий операция» бошланганидан бери истеъфога чиққан энг юқори мартабали амалдорга айланди, деб хабар берди Bloomberg.
Анатолий Чубайс Россия президентининг барқарор ривожланиш бўйича махсус вакили лавозимида ишлаётганди.
Bloomberg манбаларига кўра, Чубайс Россиянинг Украинадаги «ҳарбий операцияси»га нисбатан ўз норозилигини билдирган. Президент матбуот котиби Дмитрий Песков «Bloomberg»нинг сўровига изоҳ бермаган.
Forbes нашри Чубайс билан телефон орқали боғланишга муваффақ бўлган, лекин у ҳақиқатан ҳам Россияни тарк этдими деган саволга жавоб бермаган ва гўшакни қўйиб қўйган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













