Терапевт витамин танқислигида ёрдам берувчи маҳсулотларни очиқлади

Қишнинг охирига келиб, кўпчилик витамин етишмаслиги жараёнини бошдан кечиради. Терапевт Татяна Романенко турли дори-дармонларсиз C витамини танқислигини қоплаш учун қандай овқатларни истеъмол қилиш мумкинлигини айтди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, тузланган карам, сабзавотлар, цитрус мевалар ва кўкатларда С витамини кўп.
Шу билан бирга, терапевт ушбу витаминни ўз ичига олган препаратларни шифокор тавсиясисиз қабул қилиш соғлиқ учун хавфли бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
«Ҳар қандай витамин аллергия келтириб чиқариши мумкин. С витамини қон ивишига таъсир қилиши, ошқозон-ичак касалликларининг кучайишига олиб келиши, сийдик тизимининг мувозанатини бузиши ва тошларнинг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин», — дейди шифокор.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













