Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти
Бананлар — \"фойда\" билан \"ширин маза\" бўлган маҳсулотдир. Унинг таркибидаги витамин ва бошқа моддалар бизнинг организмизни ҳар томондан ўраб туради.

Қуйида унинг кўзга ташланмайдиган фойдали хусусиятлари билан танишамиз. Бироқ бу барча бананларни ҳам ейиш мумкин, дегани эмас.

Онкологик касалликлардан профилактика
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Бананда онкологик касалликларни (ўсимта некрози омили) олдини олишга ёрдам берувчи муайян оқсил мавжуд. Бу модданинг миқдори етилган меваларда анча юқори бўлади. Шу сабабли қора доғлар билан қопланган ёки қорайган бананларни истеъмол қилиш тавсия этилади, деб ёзади Кун нашри.

Томир тортиши билан кураш
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Минераллар етишмовчилииги — мушаклардаги томир тортишишининг асосий сабабидир. Банан каби калий ва магнийга бой егуликни истеъмол қилиш мушак спазмларини бартараф қилади. Шу сабабли кўплаб спортчилар уни ўз таомлари рўйхатига киритишади.

Буйрак касалликларини олдини олиш
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Таркибида етарли миқдорда калий бўлган егулик буйракда тош йиғилишининг олдини олади. Тадқиқотларга мувофиқ, бананни доимий таомлар рўйхатига киритиш буйракдаги хавфли ўсмалар пайдо бўлиш эҳтимолини ҳам 40 фоизга қисқартиради.

Мустаҳкам юрак
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Етарлича калийга эга маҳсулот қон босими ошиб турадиган ва юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи инсонларга тавсия қилинади. Ҳар куни 1,3 граммдан бу минерал тановул қилинса, юрак билан боғлиқ ҳасталикларни 26 фоизга қисқартиради. Бу ўринда эса кунига 2-3 дона банан ейиш фойдали.

Тоза қон томирлар
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Томирлар ўтказувчанлигининг ёмонлашувига атеросклероз келтириб чиқарувчи холестерин сабаб бўлади. Бананларда томирлар тизимининг саломатлигини сақлайдиган фитостероллар мавжуд.

Соғлом ошқозон
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Бананлар ошқозон яраси мавжуд бўлган кишиларга тавсия қилинади. Бу мевалар ошқозон деворини ҳимоя қилувчи шилимшиқ секрециясини ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи махсус ферментга эга.

Энергия манбаи
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Витаминлар ва минераллар кўплиги бананларни ажойиб энергия манбаи эканлигини тасдиқлайди. Оддий углеводлар тезда ҳазм бўлади ва деярли бир зумда заарур ҳолларда энергия ресурслари тақчиллигини тўлдиради.

Яхши кайфият
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Бананларда бахт гармони (дофамин), шунингдек, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатувчи В гуруҳидаги витаминларга бой. Бу эса асаблар таранглашиб, кайфият бузилган кўпроқ банан ейиш кераклигини англатади.

Диабетга ёрдам
Бананнинг биз билмаган 10 фойдали хусусияти

Бу тропик меваларда 2 тоифали қанд диабети билан оғринган беморлар аҳволини яхшилайдиган ўзгача крахмал тури мавжуд. Бироқ бу модда кўпроқ яшил бананларда учрайди. Таққослаш учун, яшил мевада ўртача ҳажмда — 12,5 грамм, етилиб пишганда эса 5 грамм крахмал мавжуд.

Келишган қадди-қомат

Крахмал ортиқча ҳажм ва ёғли қатламлар шаклланишининг олдини олади. Бу ҳолатда тавсия этилувчи мева миқдори — 10 грамм. Албатта, бананлар ейишдан ташқари, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш ҳамда озиқланиш одатларини назорат қилиш талаб этилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.