Ислом Каримовнинг волидалари Санобар-ая неваралари билан

Санобар Каримова (1902-1982) саккиз нафар фарзандни дунёга келтириб, ўз ҳаётларини уларнинг тарбиясига бағишлаганлар.
Юртимизнинг биринчи Президенти ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар. Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар.
Ислом Абдуғаниевич болалик чоғлари ойилари бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганларида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишларини айтиб ўтганлар.
У киши ўз оналари ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганларини сўзлаб берардилар. Ўғиллари Тошкентдан Самарқандга улардан хабар олгани келганларида, Санобар ая юртимиз ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан ҳамиша қизиқиб сўрар эканлар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Юртимизнинг биринчи Президенти ҳамиша оналарини катта меҳр билан ёдга олардилар. Айниқса, ойиларининг овқат пиширишлари, хамир қориб, ёйишлари кўзлари олдидан тез-тез ўтишини кўп такрорлар эдилар.
Ислом Абдуғаниевич болалик чоғлари ойилари бозорга борганларида ёки қариндошлари ҳолидан хабар олганларида ҳамиша уларга ҳамроҳлик қилишларини айтиб ўтганлар.
У киши ўз оналари ниҳоятда доно ва заковатли аёл бўлганларини сўзлаб берардилар. Ўғиллари Тошкентдан Самарқандга улардан хабар олгани келганларида, Санобар ая юртимиз ва дунёда содир бўлаётган ҳодисалардан ҳамиша қизиқиб сўрар эканлар.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













