Олимлар қиш фаслидаги жиддий хавф ҳақида огоҳлантиришди

Олимлар қиш фаслидаги жиддий хавф ҳақида огоҳлантиришди
Швециялик олимлар тадқиқот ўтказишди, у қишки даврда ҳавонинг паст ҳарорати юрак хуружи эҳтимолини оширишини кўрсатди. Тадқиқот натижалари JAMA Cardiolgy журналида эълон қилинди.

Аниқлик киритилишича, Цельсий бўйича ноль даражадан паст ҳароратда юрак хуружи 10 фоизга тезроқ юз беради.

Олимларнинг қўшимча қилишича, экология ва стресс ҳам касалликнинг юзага келишида муҳим роль ўйнаса-да, асосий сабаб совуқ ҳаводир.

Тадқиқот учун тиббиёт ходимлари миокард инфаркти ташхиси қўйилган 274 минг швециялик фуқаронинг маълумотларини ўрганиб чиқишди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.