Пластмасса тоғорада яшаган қўл ва оёқсиз туғилган қиз

Пластмасса тоғорада яшаган қўл ва оёқсиз туғилган қиз
Раҳма Харуна олти ойлик бўлгунга қадар соғлом бўлган, ўша пайтдан бошлаб ота-онаси унинг ўсмаётганлигини пайқашди. У қаттиқ иситмалашни бошлаган, кейин эса уни ошқозон ва тана оғриғи безовта қилган, дея хабар бермоқда Quora.
Пластмасса тоғорада яшаган қўл ва оёқсиз туғилган қиз
Раҳманинг сурункали оғриғи унинг ногиронлигини келтириб чиқарди. Унинг оиласи уни пластик идишга солиб, ғамхўрлик кўрсатди. Унинг чўмилиш ва бошқа кўплаб масъулиятларини 10 ёшли укаси бажарган.
Пластмасса тоғорада яшаган қўл ва оёқсиз туғилган қиз
Раҳманинг оиласи унинг ҳаётини енгиллаштириш учун қўлларидан келганини қилишди. Раҳманинг отаси Ҳусайний: “Мен 15 йилдан бери қизимни даволаниш йўлларини қидирдим. Мен деҳқончилик қиламан, бозорга бораман ва кўп пул топиш учун иш қидираман. Мен ўзимнинг деярли ҳамма нарсамни сотдим. Мен шу пайтгача бир миллиондан ортиқ пул сарфладим. Хайр-эҳсон қилган нарсамнинг миқдорини фақат Худо билади.\"

Афсуски, Раҳма Харуна 2016 йил 25 декабр якшанба куни 19 ёшида вафот этди. Тасаввур қилинг-а, бутун умр пластик идишда яшаяпсиз. Бу жуда оғир ва аянчли. Инсон бўла туриб инсондек яшай олмаслик, болалигини болалар билан ўйнамасдан ўтказиб юбориш. Жойинг жаннатдан бўлсин, Раҳма Ҳаруна!
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sitora
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.