Капалаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар

Капалаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Капалаклар жуда нозик қанотларга эга ҳайвондир
Капалаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Уларнинг қанотлари шунчалик нозик ва шаффофки, ҳатто улар орқали нариги томонни кўриш мумкин. Лекин бу қанотлар бир неча қатламлардан ташкил топган бўлиб, уларнинг тур хил жойлашиши қанотларга турли хил нақшли бўлишига асос бўлади.

Капалакларнинг таъмни оёқлари орқали сезади
Капалаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Капалакларнинг таъм билиш рецепторлари уларнинг орқа оёқларида жойлашган бўлади. Уларга мос келадиган озиқ-овқат топишлари учун уларнинг бу тана аъзоси улар учун жуда муҳим ҳисобланади.

Капалаклар асосан лойли кўлмаклардан сув ичишни афзал кўришади
Капалаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Капалаклар фақатгина ширахўр жонзот эмас, балки улар бир қанча минералларга ҳам муҳтождир. Шунинг учун ҳам капалаклар лойли жойлардан сув ичиш орқали ўзларига керакли бўлган моддаларни олади. Деярли ҳамма эркак капалаклар лойли кўлмакларга боради, чунки бу уларнинг насл қолдиришлари учун аҳамиятлидир.

Капалаклар совуқ ҳавода уча олишмайди
Капалаклар ҳақида қизиқарли маълумотлар
Агарда ҳаво совуқ бўлса уларнинг ҳаракати анча сусаяди. Чунки улар совуққон жонзот бўлгани учун тана ҳароратини бошқара олишмайди. Ҳаво совуқ пайтда улар қуёшда тобланиб исинишади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Maftuna
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.