Ўзбекистон бу йил 719,6 млн долларга 14 та самолёт сотиб олди

Ўзбекистон бу йил 719,6 млн долларга 14 та самолёт сотиб олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 719,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 14 та самолёт импорт қилган.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон самолёт импорт қилган давлатлар:

— Германия – 6 та (421,7 млн)

— Литва – 4 та (66,7 млн)

— Швейцария – 1 та (86,5 млн)

— Франция – 1 та (64,3 млн)

— Сингапур – 1 та (61,6 млн)

— Буюк Британия – 1 та (18,8 млн АҚШ доллари)

Маълумот учун, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь ойида хориждан қиймати 633,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 13 та самолёт импорт қилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.