Dongfeng Motor акциялари 70%гача ошди

Dongfeng Motor акциялари 70%гача ошди

Dongfeng Motor Group (HK:0489) акциялари душанба куни деярли 70%га ошиб, 2017 йил октябридан бери энг юқори кўрсаткичга етди, деб Investing.com хабар берди. Бунга компанияни хусусийлаштириш режалари сабаб бўлди.

Таклифга кўра, акциялар учун HK$6,68 нақд тўлов ва электромобиллар бўлими Voyah’дан улуш тақдим этилади. Бу бир акция учун умумий ҳисобда HK$10,85 бўлиб, эълондан олдинги нархдан 12% юқори.

Приватизация умумий қиймати HK$55,13 млрд ($7,06 млрд) этиб баҳоланмоқда. Dongfeng Voyah компаниясини алоҳида Гонконг биржасига чиқариш орқали электромобил бозорида мавқеини мустаҳкамлашни режалаштирмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.