Доллар ва бошқа валюталарнинг курси ошишни бошлади

Доллар ва бошқа валюталарнинг курси ошишни бошлади
Ўзбекистондаги валюталарнинг янги курси 2025 йил 27 августдан белгилаб берилди. Марказий банкнинг янгиланган маълумотига кўра, АҚШ доллари биржа курсини кўтариб, 48,85 сўмга ошди ва 12 354,65 сўмдан белгиланган.
Шунингдек, евронинг курси 4,65 сўмга кўтарилиб, 14 384,52 сўмни ташкил этди. Фунт-стерлинг эса 46,16 сўмга қимматлашиб, 16 654,07 сўмга ўрнашди. Россия рубли ҳам 1,37 сўмга ошди ва 153,93 сўм бўлди. Қозоғистон тенгеси 23,11 сўмга кўтарилди (+0,14).
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.