Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 628,7 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 628,7 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда бозор хизматлари ҳажми 628,7 трлн сўмга етди
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025-йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 628,7 трлн сўмга етган. Бу кўрсаткич 2024-йилнинг шу даврига нисбатан 123 трлн сўмга ошган бўлиб, 13,7 фоизга ўсди.

2024-йилнинг январ-август ойларида хизматлар ҳажми 505,8 трлн сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 113,2 фоизни ташкил этган.

2025-йилнинг таҳлил қилинган даврида аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 16,7 млн сўмга етган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,5 фоизга ўсди.

Шунингдек, 2025-йилнинг январ-август ойларида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 344,9 трлн сўмни ташкил қилиб, умумий бозор хизматлари ҳажмининг 54,9 фоизини эгаллади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.