Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар даромади сезиларли даражада ўсди

Ўзбекистонда кафе ва ресторанлар даромади сезиларли даражада ўсди

Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳаси сўнгги ойларда сезиларли ўсишни намоён этмоқда.

Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026 йил 1 март ҳолатига кўра, мамлакатда 27 243 та кафе ва ресторан фаолият юритмоқда.

Жорий йилнинг январ–феврал ойларида ушбу корхоналарнинг умумий савдо айланмаси 33,7 триллион сўмга етган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,6 фоизга юқори экани қайд этилди.

Шу билан бирга, фақат январ ойининг ўзида савдо айланмаси 15,2 триллион сўмни ташкил этган.

Бу эса 2025 йилнинг январ ойига нисбатан 18,9 фоизлик ўсишни англатади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.