Мамлакатда фуқаролар даромадларида ижобий ўсиш кузатилди

Мамлакатда фуқаролар даромадларида ижобий ўсиш кузатилди

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистон аҳолисининг жами даромадлари 263,2 триллион сўмга етгани маълум қилинди.

Миллий статистика қўмитаси келтирган маълумотларга кўра, ушбу даврда аҳоли даромадларида барқарор ўсиш кузатилган. Инфляция таъсири ҳисобга олинганда, реал ўсиш суръати 7,8 фоизни ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан шаклланган ижобий динамикани намоён этмоқда. Мутахассислар фикрича, аҳоли даромадларининг ортиши ички истеъмол бозори фаоллигига ҳам ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида жон бошига тўғри келадиган ўртача даромад 6,9 миллион сўмни ташкил этган.

Ушбу кўрсаткичнинг номинал ўсиши 113,5 фоизга етган бўлса, реал ўсиш даражаси 105,8 фоиз сифатида қайд этилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.