Google акцияларининг нархи 12 фоизга ошди

Google акцияларининг нархи 12 фоизга ошди
Google акцияларининг нархи 12 фоизга ошди

Google акцияларининг нархи 12 фоизга ошди. Қимматбаҳо қоғозлар нархининг ошиши жорий йилнинг иккинчи чорагида тушумнинг ва соф даромаднинг ошиши билан билан боғлиқ. 30 июнь якунларига кўра, компаниянинг соф фойдаси 3.93 млрд долларни, битта акцияга ҳисоблаганда, 6.43 долларни ташкил қилди. Бу ҳақда компания ҳисоботидаги маълумотга асосланиб Kun.uz маълум қилди.

Фойда битта акцияга ҳисоблаганда ўртача 6.99 долларга ўсди. Бу бир йил олдинги натижа 6.08 долларга тенг эди.
Ҳисобот даврида компания тушуми 11 фоизга ўсиб, 17.73 млрд долларни ташкил қилди. Таҳрир қилинган кўрсаткич 13 фоизга кўтарилиб, 14.4 млрд долларга етди. Компаниянинг операцион харажатлари 13 фоизга ўсди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.