Шовотлик ота алимент пулларини олдиндан тўлашни афзал кўрди

Шовотлик ота алимент пулларини олдиндан тўлашни афзал кўрди
Фуқаролик ишлари бўйича Шовот туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан Р.Б.дан вояга етмаган икки нафар фарзанди моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Суд қарорига асосан Бюронинг Шовот туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.

Қарздор ота вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулини олдиндан тўлаб бериш имконияти борлигини билдириб, Бюро ходимларига мурожаат қилган.

Шундан сўнг, давлат ижрочиси томонидан икки нафар фарзанднинг 18 ёшгача бўлган алимент миқдори ҳисоблаб берилган. Қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишган ҳолда 302,6 миллион сўм алимент пулини тўлаб берган.

Мазкур ижро ҳужжати муддатидан олдин тугатилиб, қарздорга нисбатан қўлланган барча чеклов чоралари бекор қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.