Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи якунланди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга расмий ташрифи самарали бўлди. Давлатимиз раҳбарини Ашхобод аэропортида Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов кузатиб қўйди.
Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи якунланди
Икки мамлакат ўртасида Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида декларация имзоланди. Шунингдек, ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича ўндан ортиқ ҳужжат қабул қилинди.

Президентимизга Туркманистон давлат университетининг Фахрий профессори унвони берилгани, Ашхобод шаҳрида «Тошкент» боғи очилгани, «Хоразм – Тошовуз» чегараолди савдо маркази қурилиши бошлангани ташрифнинг муҳим воқеалари бўлди.

Давлатимиз раҳбари ташрифни якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.