Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ
Жорий йилнинг 12 январь куни соат 20:40 атрофида Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Янги шаҳар кўчасида бир нечта автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Унга кўра, 2 та Nexia 3, 2 та Nexia, 1 та Mercedes Benz, 1 та Best tune T 33, 1 та Damas, 5 та Matiz, 2 та Spark, 1 та Kia K 5, 1 та Volkswagen ва 1 та Isuzu юк машинаси, жами 17 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлган.
Тошкентда 17 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ушбу ЙТҲ натижасида бир нафар ҳайдовчи ва йўловчи тан жароҳати билан шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.