Янгиҳаёт туманида кўпқаватли уйда ёнғин чиқди (видео)

Янгиҳаёт туманида кўпқаватли уйда ёнғин чиқди (видео)
Фото: Ижтимоий тармоқлар

19 июнь куни Тошкент шаҳри, Янгиҳаёт тумани, «Янги Дархон» маҳалласи, Наво кўчасида жойлашган кўпқаватли уйда ёнғин чиқди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) хабарига кўра, ёнғин ҳақида маълумот соат 20:29 да келиб тушган. Шундан сўнг, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 2 та автонарвон соат 20:38 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 20:56 да ўраб олинган ва соат 20:59 да ўчирилган.

[media=https://twitter.com/ShuhratRazzakov/status/1671006720934694914?s=20]

Ҳодиса оқибатида жисмонан жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Расмий хабарда ёнғин оқибатида 15-қаватдаги хонадонда 5 кв.м майдонда кўрпа ёниб зарарлангани айтилади. Интернетда тарқалган видеоларда эса кўп қаватли уйнинг 15-қаватидаги ёнғин 16-қаватга ҳам ўтганини кўриш мумкин.

Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.