Шифокорлар уч ёшли боланинг ошқозонидан сирға борлигини аниқлади

Шифокорлар уч ёшли боланинг ошқозонидан сирға борлигини аниқлади

Тиббий ёрдамга мурожаат қилингач, шифокорлар уч ёшли болани тўлиқ текширувдан ўтказди. Дастлабки кўрикдан сўнг боланинг ёт жисм ютиб юборгани тахмин қилинган.

Рентген текшируви давомида боланинг ошқозонининг бошланғич қисмида сирға борлиги аниқланган. Мутахассислар ёт жисмнинг жойлашуви ва ҳолатини назорат остига олган.

Маълум қилинишича, шифокорлар яқин вақт ичида сирғани ФГДС усули ёрдамида олиб ташлашни режалаштирмоқда. Айни пайтда боланинг аҳволи шифокорлар кузатувида қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.