Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди
Фото: Қамчиқавтойўл

Бугун, 11 ноябр куни Қамчиқ довонида юк автомобилида ёнғин юз берди.

«Қамчиқавтойўл» хабарига кўра, М-39 йўлининг Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали Ўш йўналиши 222-километрида юк машинаси ёнган.

Соат 07:55 да ушбу йўналишда автотранспортлар ҳаракати вақтинча тўхтатилган. Ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилиб, Водий-Тошкент йўналиши соат 08:44 да автотранспортлар ҳаракати учун очилган.

Ёнғин оқибатда ҳеч ким жабрланмаган. Автомобилда ёнғин нима сабабдан рўй бергани ҳозирча номаълум.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.