10 ойда Ўзбекистонга 5,5 млн нафардан ортиқ турист келган

10 ойда Ўзбекистонга 5,5 млн нафардан ортиқ турист келган

Статистика агентлиги 2023 йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга келган чет фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича сонини маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳисобот даврида Ўзбекистонга жами 5 млн 545,3 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.

Уларнинг сафар мақсадлари қуйидагича:

  • қариндошларни йўқлаш — 4 млн 652,6 минг киши;
  • бўш вақт ва дам олиш — 659,9 минг киши;
  • хизмат юзасидан — 115,9 минг киши;
  • даволаниш — 50,3 минг киши;
  • тижорат — 51,9 минг киши;
  • ўқиш мақсадида — 14,7 минг киши.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.