Тошкентда 2 ёшли қизчанинг бармоғи темир халқага тиқилиб қолди

Тошкентда 2 ёшли қизчанинг бармоғи темир халқага тиқилиб қолди
Фото: ФВВ
Тошкент шаҳрида қутқарувчилар 2 ёшли қизга ёрдам кўрсатишди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Маълум қилинишича, 9 феврал куни соат 19:56да Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказидан Тошкент шаҳар ФВБга 2022 йилда туғилган боланинг кўрсаткич бармоғи темир жисмга кириб қолгани ва унга ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Тошкентда 2 ёшли қизчанинг бармоғи темир халқага тиқилиб қолди
ФВВ қутқарувчилари шифохонага зудлик билан етиб борган. Қизалоқнинг бармоғидаги темир жисм махсус асбоб-анжомлар ёрдамида эҳтиёткорлик билан олиб ташланган ҳамда у соғ-саломат онасига топширилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.