Тошкентда 25 май куни дронлар шоуси ўтказилади

Тошкентда 25 май куни дронлар шоуси ўтказилади
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Тошкент шаҳрида 25 май куни мактаб битирувчилари учун Сўнгги қўнғироқ кунига бағишланган концерт тадбири бўлиб ўтади.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, тадбир ўқувчилар, ўқитувчилар, ота-оналар ва дўстларни ўқув йили якунини нишонлаш учун жамлайди.

Ташкилотчилар: Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги.

Концерт дастуридан мусиқий чиқишлар, дронлар шоуси, DJ-баттл ва ретро чиқишлар ўрин олган.

Тадбир 25 май куни Халқлар дўстлиги майдонида ташкил этилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.