Кўксаройда Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Кўксаройда Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистонга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурельсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди.

Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар. Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг олий даражадаги музокаралар бошланди.
Кўксаройда Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксаройда Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксаройда Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Кўксаройда Мўғулистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Аввалроқ Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон етакчиси 23—26 июнь кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлиши ҳақида хабар берилганди. 23 июнь куни Ухнаагийн Хурельсух рафиқаси Лувсандорж Болортсесег ҳамроҳлигида Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.