Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун

Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Миллий тиббиёт маркази мутахассисларининг навбатидаги манзили Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳри бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 февралда тиббиётга оид ўтказган йиғилишларида берилган топшириқлари ижросига кўра марказнинг \"Мобил ангиограф\" аппарати ва тажрибали 18 нафар тор соҳа мутахассислари трансплантолог, кардиохирург, нейрохирург, қон-томир хирурги, хирург, окулист, акушер-гинеколог, проктолог, эндокринолог, кардиолог, терапевт ва бошқа мутахассислари жорий йилнинг 20 августида Олмалиқ шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасига юборилиб, аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказмоқдалар.
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Тиббий кўрикдан бугунги кунга қадар жами 658 нафар (шундан 35 нафар 18 ёшгача, 623 нафар катталар, 116 нафар фертил ёшидаги аёллар) аҳоли ўтказилиб, 320 нафарида турли касалликлар аниқланган.
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Касалларнинг 203 нафарига амбулатор, 75 нафарига стационар ва 42 нафарига юқори технологик жарроҳлик амалиёти тавсия қилиниб соғломлаштириш ишлари туман, вилоят ва Республика даражасида бошлаб юборилган.
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Шунингдек, Мобил ангиограф ёрдамида ҳавф гуруҳдаги 84 нафар беморларда жойида Ангиография текшируви ўтказилиши ва аниқланган касалликларни соғломлаштириш ишлари режалаштирилган.
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун
?Кўрик мазкур ойнинг охирига қадар ушбу манзилда давом этади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.