Синоптиклар сентябрда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди

Сентябр – кузининг биринчи ойи, аммо Ўзбекистонда об-ҳаво шароитига кўра, фақат қулайроқ ҳарорат фонида, у кўпинча ёзга ўхшайди.
\"Ўзгидромет\" хабарига кўра, Ўзбекистонда сентябр ойи йилнинг энг қурғоқчил ойларидан бири деб ҳисобланади.
Бу йил сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.
Кечаси ва эрта тонгда +12...+17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони +28...+33 даражагача, баъзи жойларда +35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида +24...+27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.
Кейинчалик, сентябр ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари +13...+18 даражадан +7...+12 даражагача, кундуз кунлари +28...+33 даражадан +20...+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг учинчи ўн кунлиги айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!\"Ўзгидромет\" хабарига кўра, Ўзбекистонда сентябр ойи йилнинг энг қурғоқчил ойларидан бири деб ҳисобланади.
Бу йил сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.
Кечаси ва эрта тонгда +12...+17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони +28...+33 даражагача, баъзи жойларда +35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида +24...+27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.
Кейинчалик, сентябр ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари +13...+18 даражадан +7...+12 даражагача, кундуз кунлари +28...+33 даражадан +20...+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг учинчи ўн кунлиги айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













