Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” иккига бўлиниб кетди

Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” иккига бўлиниб кетди
Фото: ИИБ ЙҲХБ
Қашқадарё вилояти Нишон туманида “Нексия” машинаси “Жентра” билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 14 октябр куни соат 18:20 ларда содир бўлган.

4Р-89 “Қарши-Нишон-Таллимаржон-ГРЭС” автомобил йўлининг Нишон туманидан ўтувчи қисмида ҳаракатланаётган “Нексия” машинаси ҳайдовчиси қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Жентра”нинг йўлига чиқиб кетиб, у билан тўқнашган.
Қашқадарёда содир бўлган ЙТҲда “Нексия” иккига бўлиниб кетди
Оқибатда “Нексия” ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб вафот этган. Машинада бўлган йўловчилар тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Нексия” машинаси иккига бўлиниб кетгани ва унинг орқа қисми бутунлай парчаланиб кетганини кўриш мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.