Маҳкумларнинг видео-учрашувга бўлган ҳуқуқи таъминланяпти

Маҳкумларнинг видео-учрашувга бўлган ҳуқуқи таъминланяпти
Парламент Қуйи палатаси депутатлари бугунги мажлисда озодликдан маҳрум этилган шахсларнинг масофали видео-учрашувга бўлган ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқди.

Ушбу қонун лойиҳаси замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш орқали уларни жамиятдан узилиб қолмаслигини таминлаш, жазони ўтаб чиққанидан сўнг жамиятга қайта мослашишига кўмаклашиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳаси билан Жиноят-ижроия кодексининг тегишли моддаларига Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги барча жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга масофадан видео-учрашув ҳуқуқини бериш орқали ўз яқинлари билан онлайн учрашиш имкониятини яратишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. Бунда масофали видео-учрашув сони жазони ўташ тартиботига қараб белгиланади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилдилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.