Тошкентда 19 ёшли йигит дарахтга осилган ҳолда топилди

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 19 ёшли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда топилди, деб Nova24.uz хабар берди. Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2025 йил 31 май куни соат 06:30 атрофида Яшнобод туманидаги «Мавлоно Риёзий» маҳалласида Сырдарё вилояти Оқолтин туманида яшовчи Ф.У. исмли йигитнинг жасади дарахтга осилган ҳолда аниқланган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса жойини кўздан кечириб, суд-тиббий экспертиза тайинлашди. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Илк маълумотларга кўра, ёш йигитнинг ўз жонига қасд қилиш сабаби қарзлар бўлиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳодиса жойини кўздан кечириб, суд-тиббий экспертиза тайинлашди. Ҳозирда туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Илк маълумотларга кўра, ёш йигитнинг ўз жонига қасд қилиш сабаби қарзлар бўлиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













