Жиззахда 8 ёшли бола онаси бағрига қайтарилди

Жиззахда 8 ёшли бола онаси бағрига қайтарилди

Фарзанд — ҳар бир ота-она учун энг азиз неъмат. Айниқса, она учун фарзанднинг қиммати беқиёс. Агар она руҳан соғлом, маънавий жиҳатдан тўғри йўлда бўлса, уни ўз фарзандидан айириш — буни тасаввур қилишнинг ўзи қийин.

Жиззах шаҳрида ана шундай воқеа кузатилди. Суд қарорлари асосида Давлат ижрочилари томонидан амалга оширилган ижро ҳаракатлари натижасида 8 ёшли бола онаси бағрига қайтарилди. Бу жараёнда қонун устуворлиги таъминланди ва фарзанднинг она бағрида тарбия топиши учун шароит яратилди.

Ҳа, азизлар! Аёлларимиз оиласи, яқинлари ва фарзанди учун бор куч-ғайратини аямайди. Улар ўз фарзандининг бахти ва келажаги йўлида жон фидо қилишга ҳам тайёр. Турмушда турли вазиятлар бўлиши мумкин — аёл турмуш ўртоғисиз қолиши мумкин, лекин фарзандини хор бўлиб қолишидан ҳимоя қилишни ҳар қандай ҳолатда биринчи ўринга қўяди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.