Тошкентда кафе ичида ёнғин юз берди

Тошкентда кафе ичида ёнғин юз берди

Тошкентда кафе ичида ёнғин юз берди
Бугун, 21-октябрь куни, пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган кафелардан бирида ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (FVB) берган хабарга кўра, ҳодиса соат 13:41 да Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган овқатланиш масканида юзага келган.

Ёнғин-қутқарув гуруҳлари чақириқ келиб тушганидан сўнг 9 дақиқа ичида воқеа жойига етиб борган. Соат 13:56 да ёнғин тўлиқ қуршаб олинган ва 13:58 да бутунлай ўчирилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин кафенинг дудбурони ва унинг қопламасида юзага келган. Ёниш майдони 5 квадрат метрни ташкил этган. Энг асосийси, воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.

Тошкент шаҳар FVB воқеа сабабларини аниқлаш юзасидан терговолди текширувларини бошлаганини маълум қилди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.