Роберт Левандовски Барселонани тарк этиши мумкинми?

Барселона ҳужумчиси Роберт Левандовски атрофидаги трансфер миш-мишлари тобора кучаймоқда. Скй хабарига кўра, Португалиянинг Порту клуби 37 ёшли полшалик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган бўлса-да, Португалия гранди тажрибали футболчини ўз жамоасида кўришни истамоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Левандовскининг Барселона билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади. Томонлар ҳамкорликни яна бир йилга узайтириш имкониятини истисно этишмаяпти, бироқ футболчининг клубдан кетиш эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Унга Ювентус ва Милан каби Италия клублари, шунингдек, MLS ва Саудия Арабистони жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Ҳужумчининг ўзи келажаги борасида ҳали якуний қарорга келмаганини таъкидлади. У ўз оиласи учун энг мақбул вариантни танлашини айтиб ўтди. Элевен Sportс телеканалига берган интервюсида эса, у фаолиятининг кейинги босқичида "кичикроқ чемпионат"да ўйнаш имкониятини ҳам кўриб чиқаётганини яширмади.
Ханси Флик қўл остида Роберт Левандовски асосий таркиб ўйинчиси бўлиб қолмоқда. У жорий мавсумда 43 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ва 4 та голли узатмага муаллифлик қилди. Гарчи баъзида захирадан майдонга тушса-да, унинг статистикаси ҳамон юқори даражада қолмоқда.













