Бойсун газ конида ёнғин содир бўлди

Бойсун газ конида ёнғин содир бўлди

Ижтимоий тармоқларда Бойсун туманида жойлашган газ конида рўй берган ёнғинни акс эттирувчи видеолар тарқалмоқда. Ҳозирча расмий идоралар томонидан ҳодиса юзасидан расмий изоҳ берилмаган.

Маҳаллий фуқароларнинг сўзларига кўра, ёнғин олдидан газ сизиб чиққани сезилган ва ҳавода кучли газ ҳиди пайдо бўлган. Айни вақтда айрим жойларда нафас олиш қийинлашгани ҳам айтилмоқда.

Тегишли хизматлар воқеа сабабларини аниқлаш ва хавфсизлик чораларини кўриш бўйича иш олиб бориши кутилмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.