Ўзбекистонлик автомобил юкхонасида чегарадан ўтишга уринди

Ўзбекистонлик автомобил юкхонасида чегарадан ўтишга уринди
Ўзбекистонлик автомобил юкхонасида чегарадан ўтишга уринди

Ўзбекистонлик Матмуротовга 2017 йил ноябрь ойигача Россияга кириш тақиқланган эди. Ноябр ойини кутишни истамаган Матмуратов автомобилнинг юклар учун ажратилган қисмида манзилига етишга уринган.

Матмуратов астраханлик А.Уразалиева билан ҳамкорликда чегарани автомобил юкхонасида кесиб ўтиш чоғида қўлга тушди. Режа бўйича у Қозоғистонгача йўловчи сифатида, астрахан чегарасида эса юкхонага жойлашиб Россияга кириб олиши кўзда тутилган. Ҳамда у шеригига яхшигина пул маблағи ваъда қилган эди.

Матмуратовга нисбатан чегарани ноқонуний йўл билан кесиб ўтгани учун жиноий иши очилди. Унга кўра у 11 ой ахлоқни тузатиш колониясида сақланади. Шунингдек, унга 60 минг рубль миқдорида жарима солинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.