Дубайдан келган йўловчидан 95та iPhone топилди

Дубайдан келган йўловчидан 95та iPhone топилди

Тошкент халқаро аэропортида Дубайдан қайтган йўловчининг қўл юкидан юзлаб қимматбаҳо смартфонлар аниқланди. Божхона қўмитаси маълумотига кўра, тезкор ходимлар мобил қурилмаларни ноқонуний олиб кириш каналларига қарши йўналтирилган тадбир давомида фуқарони тўхтатган.

Текширув пайтида унинг сумкасидан ҳужжатсиз ҳолда олиб кирилаётган 8 донa “iPhone 17 Pro” ва 87 донa “iPhone 17 Pro Max”, жами 95 та қурилма чиққани маълум бўлди. Телефонлар ҳуқуқбузарлик ашёси сифатида вақтинча сақловга олинган.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, ушбу гаджетларнинг умумий қиймати 1,9 миллиард сўмдан ошиб кетади. Ҳолат юзасидан збожхона органлари суриштирувни бошлаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.