Андижонда спортчи қизларга Президент совғалари топширилди

Андижонда спортчи қизларга Президент совғалари топширилди
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар гимнастика мактабида спортчи қизларга Президент совғаси – спорт либослари топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали вакиллари, ёш спортчи қизлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда спорт, хусусан, болалар спортини ривожлантириш, истеъдодли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

– Наврўзи айём нишонланаётган шу кунларда умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг спорт билан мунтазам шуғулланаётган 15 минг 650 ўқувчисига 463 миллион сўмлик спорт кийимлари топширилди, – дейди Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилояти филиали раҳбари Неъматулло Абдураҳмонов. – Бундай эътибор уларни спортда юксак марраларга эришишга ундайди.

Тадбирда 300 дан зиёд спортчи қизга Президент совғаси – спорт либослари топширилди.

Президент совғаларини топширишга бағишланган тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.