Ўзбекистон Бош вазири 28 март куни Россияга боради

Ўзбекистон Бош вазири 28 март куни Россияга боради
Россия Федерацияси раҳбари Дмитрий Медведев 2017 йилнинг 28 март куни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповни Москвада қабул қилади. Бу ҳақда Спутник нашри хабар қилди.

Томонлар икки мамлакатнинг савдо-иқтисодий масалаларини муҳокама қиладилар.

\"Россия Федерацияси Раиси Дмитрий Медведев ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов иқтисодий ҳамкорликка оид масалалар, энергетика соҳасидаги қўшма лойиҳалар, транспорт ва қишлоқ хўжалиги, шунингдек, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик лойиҳаларини муҳокама қиладилар\", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россияга апрел ойи бошларида расмий ташриф уюштиради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.