Термизда мактаб директори пора учун 4 йилга қамалди

Сурхондарё вилояти Термиз туманида мактаб директори пора олишда айбдор деб топилиб, суд қарори билан 4 йил озодликдан маҳрум этилди.
Маълумотларга кўра, у ишдан бўшатилган ходимни қайта ишга жойлаштиришда ёрдам бериш эвазига 2 миллион сўм талаб қилган.
Дастлаб 1 миллион сўм ва банк пластик картаси олинган, кейин эса картадаги қолган маблағ ҳам нақдлаштирилгани аниқланган.
Суд ҳукмига кўра, у Жиноят кодексининг 210-моддаси — пора олиш билан айбдор деб топилган.
Шунингдек, у 2 йил муддатга раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













