“Реал Санжик” 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, у суд қароридан норози

“Реал Санжик” 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди, у суд қароридан норози

Ижтимоий тармоқларда “Реал Санжик” номи билан танилган тадбиркор Санжар Каримовга оид суд иши якунланди. Маҳкама ҳукмига кўра, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган.

Шунингдек, суд томонидан унга БҲМнинг 410 баравари миқдорида жарима ҳам тайинланган. Маълум қилинишича, Санжар Каримов Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Жумладан, унга нисбатан 112 модда 1 қисми, 168 модда 4 қисми ва 273 модда 2 қисми бўйича айбловлар қўйилган. Суд жараёнидан сўнг тадбиркор қарорга нисбатан норозилигини билдирган.

“Мен ўйлайманки, судья адолатли ва холис қарор чиқармади”, — деган у. Ҳозирча мазкур ҳукм юзасидан қўшимча расмий маълумотлар эълон қилинмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nigina Zarqarayeva
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.