Қашқадарёда “полвон” чақалоқ туғилди

Қашқадарёда “полвон” чақалоқ туғилди

Қашқадарё вилоятида ноодатий ҳолат қайд этилди — бу ерда вазни 6 килограммдан ошган чақалоқ дунёга келди. Шу боис уни бежиз “полвон чақалоқ” деб аташмаяпти.

Маълумотларга кўра, гўдак Нишон тумани тиббиёт бирлашмаси туғруқхонасида табиий йўл билан туғилган. Унинг вазни 6 килограмм 110 граммни ташкил этиб, бу каби ҳолатлар жуда кам учраши таъкидланмоқда.

Шифокорлар айтишича, ушбу фарзанд онанинг учинчи фарзанди ҳисобланади. Туғруқ жараёни мутахассислар назорати остида муваффақиятли ўтган.

Ҳозирда она ва чақалоқнинг умумий аҳволи яхши. Улар тиббиёт ходимлари кузатувида бўлиб, зарур парвариш ва назорат ишлари олиб борилмоқда.

Мутахассислар бундай вазндаги чақалоқлар камдан-кам туғилишини, бироқ малакали тиббий ёндашув орқали она ва бола саломатлигини хавфсиз сақлаб қолиш мумкинлигини қайд этмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.