#СправедливостьЖасуру: Исломбек Тўлаганов қўлга олинди

#СправедливостьЖасуру: Исломбек Тўлаганов қўлга олинди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасидан хабар беришларича, жиноят иши кеча, 4 июнь куни Тошкент шаҳар прокуратураси иш юритувига қабул қилинган. Тўпланган далиллар мажмуи асосида Исломбек Тулаганов Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми \"д\" банди билан айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинди ва унга нисбатан \"қамоқ\" эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда жиноятга алоқадор шахслар доирасини аниқлаш юзасидан тегишли тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят иши юзасидан олиб борилаётган тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан шахсан назоратга олинди.

Манба: Qalampir.uz
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.