Matiz автомобили босиб кетган бола вафот этди

Matiz автомобили босиб кетган бола вафот этди
Кеча, 15 июнь куни Тошкент шаҳрида тахминан соат 19:00 ва 20:00 атрофида 1-сонли шаҳар сил касалликлари шифохонаси рўпарасида жойлашган АЁҚШ ёнида мудҳиш ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда чамаси 4-5 ёшли бола АЁҚШ ёнидаги кўчадан чиқиб келаётган пайтда Matiz автомобилини кўрмаган ва автомобиль ҳайдовчиси уни босиб ўтган. Ушбу воқеа видеосини сайтимизда жойлаган эдик.

Qalampir.uz сайти ёзишича, кома ҳолатига тушиб қолган болакай тунда Республика тез тиббий ёрдам илмий марказида вафот этган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.