Самарқандда ҳомийлик асосида намунали тўй ўтказилди

Самарқандда ҳомийлик асосида намунали тўй ўтказилди
Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Мирзо Улуғбек маҳалласида намунали тўй ўтказилди. Ушбу маҳаллада яшовчи 30 ёшли Ахтам Қаршиев ҳамда 3 нафар жажжи болакайнинг хатна тўйлари бир даврада ўтди. Бу ҳақда Uz24 хабар берди.

Хабар қилинишича, куёвнинг тўй қилишга моддий имконияти етмаганлиги сабабли барча харажатлар туман солиқ қўмитаси, маҳалладаги тадбиркорлар, тумандаги бозор маъмурияти томонидан қопланди.

4 та хонадоннинг яқинларидан иборат 250 нафар меҳмон ортиқча кўзбўямачиликлардан холи, камтарона тўйнинг гувоҳи бўлди. Тўй намунали дея таърифланди.
Самарқандда ҳомийлик асосида намунали тўй ўтказилди
Қайд этилишича, бу каби тўйларни ўтказиш Паяриқ туманида уюшмаган ёшлар учун биринчи лойиҳадир. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Самарқанд вилояти кенгаши раиси Рустам Қобилов ушбу тўй дастурини вилоят бўйлаб тарғиб этиш таклифини илгари сурди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.