Президентлар саноат кўргазмасига келди

Президентлар саноат кўргазмасига келди
Қозоғистон Республикаси президенти Нурсултон Назарбоевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида “Ўзэкспомарказ”да кўргазма ташкил этилган эди.

Бугун, 16 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев “Ўзбекистон-Қозоғистон: ҳамкорликнинг янги босқичи” номли саноат кўргазмасига ташриф буюрди ҳамда қозоғистонлик ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан танишдилар.

Кўргазма очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ачилбай Раматов ҳамда Бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов қатнашган эди.

Бундан ташқари, кўргазмада Қозоғистоннинг автомобилсозлик, тўқимачилик, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда фаолият кўрсатаётган элликка яқин компаниясининг маҳсулотлари намойиш этилаётганини айтиш ўринли.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.