АҚШлик қўмондон генерал Ўзбекистонга келди

АҚШлик қўмондон генерал Ўзбекистонга келди
Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазирлиги Марказий қўмондонлиги қўшинлари қўмондони генерал Жеффер Харриган бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди, деб маълум қилмоқда Қалампир нашри.

АҚШ ҳарбий мутахассислари иштирокида “Профилактик тиббиёт бўйича ахборот алмашинуви” мавзусида семинар ташкил қилинди. Унда ҳарбий-тиббиёт йўналишида таҳсил олаётган курсантлар, ҳарбий шифокорлар иштирок этди.
АҚШлик қўмондон генерал Ўзбекистонга келди
“Бу тадбирни ҳарбий-тиббий таълим соҳасидаги ахборот алмашинуви, десак тўғрироқ бўлади. Албатта, мазкур семинар машғулотларида янгиликлар ҳам кўп бўлди. Айниқса, инновацион технологиялар соҳасидаги айрим янгиликларни таълим тизимига татбиқ этсак арзийди. Келажакда бундай тадбирларга кўпроқ хорижий экспертлар жалб қилинса, машғулотлар самарадорлиги янада ошади деб ҳисоблайман”, дейди Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги ҳарбий-тиббиёт факультети бошлиғи, тиббий хизмат полковниги Жаҳонгир Сабиров.

Мартабали меҳмон академия тарихи музейида бўлди. Ўқув хоналарини кўздан кечирди, ахборот-ресурс маркази, курсантларнинг яшаш шароитлари билан танишди.
АҚШлик қўмондон генерал Ўзбекистонга келди
Генерал Харриган бундан кейин ҳам икки томонлама ҳамкорлик алоқалари ривожига умид билдириб, юртимизга ташрифидан мамнунлигини изҳор қилди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.