Солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш юз берди

Солиқ қўмитаси раҳбариятида ўзгариш юз берди
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари этиб Беҳзод Мусаев тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz сайти хабар берди.

Аввал, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимида ҳам ишлаган Беҳзод Мусаев 12 март куни Давлат солиқ қўмитаси раиси биринчи ўринбосари вазифасига тайинланган.

Бунгача, у 2010-2011 йилларда ҳам шу лавозимда фаолият юритганди. Айни пайтда қўмита расмий сайтида раис биринчи ўринбосари лавозими вакант экани кўрсатилган.
Kun.uz ахборот манбасининг маълумотига кўра, Давлат солиқ қўмитаси раиси собиқ биринчи ўринбосари Абдусалом Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида лавозимидан озод этилган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.