Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан неча кун дам олади?
Эртага дам олиш куни. 5 кун ишлайдиган учун кетма-кет 5 кун, 6 кунликлар учун кетма-кет 3 кун дам олиш кунлари бошланади, деб ёзмоқда Хушнудбек Худойбердиев.

Қайд этилишича, ҳафтасига 5 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (5 кун кетма-кет):

31 август – қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
2 сентябрь – якшанба;
3 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни;
4 сентябрь – кўчирилган дам олиш куни.

Изоҳ: 8 ва 15 сентябрь – шанба кунлари ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун расман иш куни бўлади.

Ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимларга қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади (3 кун кетма-кет):

31 август – қўшимча дам олиш куни;
1 сентябрь – Мустақиллик байрами;
2 сентябрь – якшанба.

Изоҳ: 3 ва 4 сентябрь (душанба-сешанба) кунлари ҳафтасига 6 кун ишловчи ходимлар учун иш куни бўлади.
Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан неча кун дам олади?
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.