Самарқандда мактаб директори ўлдириб кетилди

Самарқандда мактаб директори ўлдириб кетилди
Самарқанд вилоятининг Ургут тумани, Бешёғоч қишлоғида 30 октябр куни тунги соат 22:30 атрофида қотиллик содир бўлган. Бу ҳақида «Дарё» хабар қилди.

Хабарда айтилишича, қишлоқдаги 15-умумтаълим мактаби директори, 1986 йилда туғилган Анвар Юнусовга шу қишлоқда яшовчи, 1993 йилда туғилган М.М ва 1998 йилда туғилган Ш.М томонидан бошига оғир жароҳат етказилган.

Ҳодиса оқибатида Анвар Юнусов воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.